Европа инвестиция банки Оролни қутқариш учун 100 млн доллар ажратади

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга Оролбўйи ҳудудидаги ҳолатни соғломлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун 100 миллион доллар маблағ ажратади деб, хабар берди Sputnik.

ЕИБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу ҳақда тегишли меморандум имзолади. Ҳужжат қиймати 100 миллион долларлик инвестицион дастурларнинг бошланишини кўзда тутади. Мазкур лойиҳа Орол денгизини қайта тиклаш бўйича халқаро ҳаракатларни бирлаштиришга имконият яратади. Ушбу маблағлар Амударёнинг ирригацион тизимини модернизациялашга ҳамда бу туманда қишлоқ хўжалиги экинларини қайта тиклашга йўналтирилади. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар ҳудуди бўйича дунёнинг энг йириклари орасида тўртинчи бўлган. Сўнгги 55 йилда Орол ҳудуди деярли уч баравар қисқарди, сув сатҳи 29 метрга пасайди ва сув ҳажми эса 15 карра камайди, унинг тузланганлик даражаси ошиб, балиқлар эса нобуд бўлди.

Бўлимлар