O’zLiDeP фаоли Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими давлат мукофоти соҳибаси бўлди

 Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам кўз нури ва қалб қўрини,  ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга, бир сўз билан айтганда уларнинг машақатли меҳнатига қанча таҳсин айтсак арзийди.

Мана шундай байрам арафасида чимбойли O’zLiDeP фаоли Тамара Палуаниязова яқиндагина Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими давлат мукофоти соҳибаси бўлди.

Бу эса Чимбой туманидаги 5 сонли умум таълим мактаб раҳбарининг анча йиллардан буён келажагимиз бўлган ёш авлодга берган билим ва тарбияси меҳнатининг самарасидир.

Президентимиз  томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг асосий замирида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва бу борада энг оғир вазифа устозларга юклатилганлиги, бу олийжаноб касб бошқа барча касблар ичида шарафли ва ўта маъсулиятли эканлигини қайд этди – мактаб раҳбари Тамара опа ўз сўзида. 

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат - эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади.

Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз.

Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати  

Бўлимлар