“Умидавтолизинг”нинг навбатдаги ўйини фош бўлди

Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Ю. Нукус шаҳрида жойлашган “Умидавтолизинг” корхонаси билан Кобалт автомашинасини олиш мақсадида шартнома тузганлиги, аммо лизинг корхонаси шартнома шартларини бажармаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари  Федерациясига мурожаат  қилган. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар қилади.   

Маълум бўлишича, фуқаро машина пулинининг 50 фоизи бошланғич тўлови, яъни 56 млн 250 минг сўм ҳам тўлаган. Мазкур мурожаат рўйхатга олиниб, Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган. Натижада олдиндан тўланган автомашина пули истеъмолчиининг ҳисоб рақамига ўтказилиб берилган.

Бўлимлар