Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Босит Тоҳиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур агентлик Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган.

Шу кунгача Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев ушбу агентлик директори, Нозима Файзибоева унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Бўлимлар