“Ucell” Қорақалпоғистондаги "Хазилкешлер" блоги асосчиси билан учрашиб, унинг мурожаатини тинглади

Октябрь ойининг бошида "Хазилкешлер" Telegram-каналида “Ucell” Компаниясига Қорақалпоғистон туманида 3G тармоғи мавжуд эмаслиги ҳақида мурожаат келиб тушди. “Ucell-Nukus” минтақавий бўлим менеджерлари абонентлар билан учрашиш учун йўлга чиқишди.

 

Ислом Тлепов Қорақалпоғистоннинг Қанлыкўл туманида яшайди ва 2013 йил январ ойидан бери Ucell уяли алоқасидан фойдаланади. Ногиронлиги туфайли баъзи имкониятлари чекланганлигига қарамай, Ислом фаол фуқаро сифатида ўз ўрнига эга ва шахсий блог саҳифасини юритиб келади. У ҳар куни “Хазилкешлер” каналида кулгили воқеалар ва ажойиб мемлар жойлаштириб, ўз обуначиларига қувонч улашади. Унинг сўзларига кўра, “Бўстон” маҳалласига 3G олиб келиш борасида 2018 йилда ваъда берилган эди. У бир неча бора тармоқни улаб бериш ҳақида мурожаат қилган, аммо “кутинг” сўзидан ортиқ ҳеч бир жавоб олмаган.

 

“Ucell-Nukus” минтақавий бўлим ходимлари Тлепов билан тезда боғланишди ва вилоят маркази раҳбари Байрам Жумагулов бошчилигида блогер Тлепов ва “Бўстон” қишлоқ фуқоролар йиғини оқсоқоли Бахтиер Ажиниёзов билан учрашдилар. Суҳбат яхши ва дўстона кайфиятда бўлиб ўтди. Абонетларга айни улар ҳудудида боғланиш сифатини ошириш бўйича Компания томонидан барча ўтказилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

 

Компания раҳбарияти томонидан Исломга эсдалик совғалари топширилди ва 3G ўрнатилганидан сўнг яна бир бора келиб алоқа сифатини текшириб кетиш ҳақида ваъда қилдилар.

 

Ислом Тлепов ўз блогида ҳабар бермоқда:

− Дўстларим кўмаги билан мурожаатимиз ўз манзилига етиб борди. Бугун Ucell-Nukus минтақавий бўлим раҳбари Байрам-ака Жумагулов ҳамда алоқа ходимлари келиб аризамиз ўринли эканлигини тасдиқлашди. Ушбу масала яқин бир-икки ой ичида ечим топиши ҳақида айтишди. Билдирилган эътибор учун “Ucell” Компаниясига кўпдан-кўп миннтатдорчилик билдираман.

 

Шу вақт ичида техник гуруҳ аллақачон ўз ишини бошлаб юборди. Мавжуд диапазонда сониясига 75 МБ тезлик кутилмоқда.

“Ucell” ўз абонентларини қадрлайди. Бу каби учрашувлар мамлакатимизнинг турли вилоятларида ҳам бўлиб ўтмоқда ва ижобий натижа кўрсатмоқда. Компания раҳбарияти эса мижозлар билан учрашиб жойларда муаммоларни ҳал қилишни давом эттирмоқда.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда 150 та диллерлик пунктлари мавжуд, улардан 18 таси Ucell моно-брендли пунктлар. Офисда 15 та ходим ишлайди. Улар минтақадаги 450 нафар абонентга хизмат кўрсатади.

Бўлимлар