Қорақалпоғистон телеканалида “Шағалкўпир” авули танқидга олинганди, натижаси қандай?

Жорий йилнинг 28 август  куни Қорақалпоғистон телеканалида Нукус тумани “Тақиркўл” ОФЙ ҳудудидаги “Шағалкўпир” авулида ободонлаштириш ва коммунал соҳадаги муаммолар ҳақидаги танқидий кўрсатув эфирга узатилганди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бизга берган маълумотга кўра ўтган давр ичида ҳудудда қуйидагича ишлар амалга оширилган.  


Жумладан, 7103 та аҳоли истиқамот қиладиган “Шағалкўпир” овулидаги 2,200 метр масофадаги ички йўлга тўпроқ, ракушка ва шағаллар ётқизилиб, айни пайтда  мазкур йўлларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.


Ҳудудда электр энергияси билан боғлиқ маасалалар ҳам ўз ечимини топмоқда. Хусусан, ўтган даврда 2300 метр масофага 0,4 кВт қувватдаги электр энергияси ўтувчи темир бетон симёғочлари тортилиб, 250 метр оралиқдаги 6 дона электр энергияси ўтувчи темир бетон симёғочлари алмаштирилди. Шунингдек, 95 та хонадоннинг электр энергияси ҳисоблагичлари қуриб берилди.


Шунинг билан бирга, “Шағалкўпир” овулидаги 1200 метр масофадаги аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан тартибсиз қўйилган газ тармоқлари қувурлари тартибга солиниб,  99 та темир устунлар янгисига алмаштирилди. 550 метр масофадаги газ қувурлари, 2 та газ тақсимлаш мосламалари (ГРП), 5 та задвижкалар сариқ рангли краскада буяб чиқилди. 


Мазкур тадбирлар давомида “Шағалкўпир” овулидаги 104 хонадонларда ободонлаштириш ишлари амага оширилди. Хусусан, 100 та хонадонларнинг фасад ва фундамент қисимларида бўёқланиб, 3 та хонадондаги ноқонуний қурилган деворлар тартибга кетирилди ҳамда 1 хонадон уй атрофидаги 5 тонна шебень тошлари бошқа жойга олиб чиилди. Ушбу ишлар доирасида Туман “тоза ҳудуд” ДУК томонидан ҳудуддан 40 тонна ҳар хил чиқиндилар олиб чиқилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар