Дастан ва Тимур: "Қўшиқ ўғирлаганимизни тан оламиз"

Нукус ФМ радиосида “5х5” эшиттиришининг галдаги меҳмони Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари Дастан ва Тимур бўлишди. Хонанадалар эшиттириш бошловчилари Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаева томонидан биринчи бўлимда берилган саволларга жавоб қайтардилар.

1. Фурқат: Хоразмча лазгини қорақалпоқча қилиб куйлаш кимдан чиққан фикр?

Тимур: Лазгини қорақалпоқча қилиб айтиш Дастондан чиққан фикр. Бироқ матнини бирга ўйлашиб, бирга ёздик.

Фурқат:  Мана шу қўшиқ чиққанидан сўнг аудитория буни қандай қабул қилди?

Дастан:  Кўпчилик яхши чиқди дея фикр билдиришди.

Тимур:  Бундай фикрларни эшитиш барибир ёқимли.

Фурқат:  Фақат ижобий фикрлар билдирилаяпти шунақами?

Дастан: Клипини ҳам бошқача қилиб ишладик. Бошқа клиплар 3-4 дақиқа бўлса, бизларники воқеаларга бой тарзда 10 дақиқалик клип бўлди.

2. Шахзада: Қандайдир қўшиқ яратилса унга яхши фикр билдирувчилар шу қўшиққа ўзининг ўтмишини, кечирмаларини кўра оладиган инсонлар экан. Сизларнинг бу борадаги фикрларингиз қандай?

Дастан:  Тўғри албатта. Лекин ўзини бошидан ўтмаган, бировни севиб кўрмаган инсонларга қайғули қўшиқлар ёқмайди барибир.

Тимур: Биз иложи борича шўх-шўх қўшиқлар чиқаришга ҳам ҳаракат қиламиз.

3. Шахзада: Маълум вақт ўтганидан кейин сизлар алоҳида-алоҳида ижод қиласизларми ёки доимий дуэт ижрочилари бўлиб қоласизларми? Яна бир савол олдинги сафар берган интервюингларда Дастан ва Тимур алоҳида алоҳида ижод қилади деган эдинглар. Бу пиарми ёки ҳақиқат?

Дастан:  Бу пиар эмас. Шундай вазият бўлди. Алоҳида 2-3 та қўшиқ ҳам айтиб кўрдик. Кўпчилик мухлисларнинг сўровлари бўйича барибир дуэт айтишга қарор қилдик.

Фурқат: Шахзаданинг дастлабки саволи жавобсиз қолиб кетди. Келажакда алоҳида куйлаш ниятинглар борми?

Дастан:  Ҳа, мумкин.

4. Фурқат: Бугунги кунда плагиатликка қўл уриш санъаткорлар орасида урфга кирмоқда. Бу борада сизларнинг фикрларингиз қандай? Қўшиқ ўғирлаш керакми ёки бу шарт эмасми?

Дастан:  Энди қўшиқ ўғирламаслик керак эмас деган билан биз ҳам бунақа ишга қўл урганмиз. Шунинг учун бу фикрни айтиш ноқулай.

Тимур:  Биласизми буни халқимиз ўғирлик деб тушунади. Лекин аслида унақа эмас. Бирор қўшиқ бизга ёқиб қолса, яхши қўшиқ экан деб уни куйлагимиз келади.

Фурқат: “Сени дейман” деб номланган қўшиғингиз ўғирланганини тан оласизми?

Дастан: Албатта, тан оламиз.

Фурқат:  Бу қўшиқни куйлаш учун эгасидан рухсат сўраганмисизлар?

Дастан:  Сўраганмиз.

5. Шахзада:  Сўнгги пайтларда қўшиқларингиз бир хил бўлиб қолмаяптимикан?

Тимур:  Кўп мухлисларимиз айтади, қўшиқларингиз бир хил тематикада бўлиб қоляпти деб. Бизнинг янги қўшиқларимиз чиқмаётганининг ҳам сабаби шу. Бироқ бугун 3 та янги қўшиқни премьерасини ўтказамиз.

Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаева суҳбатлашди
 

Бўлимлар