“Бинго” Қоралалпоғистонга келмайдиган бўлди. “Севимли” телеканали вадасини бажармайдими?

Хабарингиз бор, қайси санъат вакиллари ёки оммавий ахборот воситалари Қоралалпоғистон Республикасига келса, уларга беминнат ташкилий ишларда ёрдам бериб келамиз. Яқинда “Севимли” телеканалининг “Бинго” кўрсатуви ҳам бизга алоқага чиқишди. 21-22 октябр кунлари “Бинго” кўрсатувини Қоралалпоғистон Республикасининг Нукус ва яна бирор бир туманида тасвирга оламиз деб айтишди. Ташкилий ишларда, жумладан жойлар гаплашишимиз учун ёрдам беришимизни, бошловчиси учун қорақалпоқча кийимлар топишимизгача сўрашди. Биз барча объектларни тайёрлаб, режалаштирдик, сўрашган кийимларини ҳам тайёрладик.

 

Улар Қорақалпоғистон Республикасига “Бинго” келади деб ўзларининг инстаграм саҳифасига ҳам пост қўйишди. Энди эса кўрсатув ходимлари телефон қилиб, съёмкамиз қолдирилди деб айтмоқда. Нега шунча вилоятларга борганда қолдирилмасдан айнан Қорақалпоғистонга қолдирилди? Ёки бошловчининг тўйи чиқиб қолдими? Ёки Қорақалпоғистонликлар кутса кутар, муҳимроқ қишларимиз бор деб қолишдимикан? Ахир озми-кўпми мухлислари кутишган ва "комментарий"ларда бу ҳақида ёзишган эди. Сабабини эса ижодкорлар айтиша олмаяпти.

Бўлимлар