Нукусда ЙПХ ходими радарни йиғиштириб қочиб кетган ҳолат юзасидан расмий маълумот

  Ушбу видео тасвир 2019 йил 15 октябрь куни Хўжайли тумани 4П174 (Нукус-Хўжайли) автомобил йўлида (Водник аҳоли яшаш жойида) бўлган. Шунингдек, ушбу ходим Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ ЙҲХБ ЙПХО учинчи сафарбарлик гуруҳи йўл патрўл хизмати катта инспектори сержант Қ.С.Жни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани "Қаратал" кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро М.Ш.Р ўзининг шахсий қўл телефонига тасвирга олган. ЙПҲ инспектори Қ.С.Ж. Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ ЙҲХБ ЙПХО учинчи сафарбарлик гуруҳи қомондони лейтенант Қ.Рнинг кунлик дислокациясига асосан Хўжайли туманида йўл транспорт ходисасининг олдини олиш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамда автотранспорт воситаларининг тезлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото “Автокон" радари қўйилган. Шу куни ЙПХ инспектори С.Қ гуруҳ комондири лейтенант Р.Хнинг топшириғига асосан Хўжайли тумани “Камалай" чойхонаси ёнидаги чоррахадан ўтадиган кортежни ҳаракат хавфсизлигига амал қилган ҳолда ўтказиб юбориш бўйича топшириқ олганлиги бўйича “Автокон" мосламасини олиб йиғиштириб кетган. 
Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ ЙҲХБ ЙПХО учинчи сафарбарлик гуруҳи йўл патрўл хизмати катта инспектори Сержант Қ.С.Жга хизмат текшируви тайинланган. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси

Бўлимлар