Қорақалпоғистонда чоп этилган янги китоблар билан танишинг

“Қарақалпақ адебияти” газетаси Қорақалпоғистонда чоп этилган янги китоблар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қуйида ана шу китоблар билан қисқача танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон ва Қорақалпогъистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сағиндиқ Ембергеновнинг “Билим” босмахонасидан “Саяхат” (“Саёҳат”) ва “Батир бала” (“Ботир бола”) китоблари чоп этилди. Мазкур китоблар кичик ва мактаб ёшидаги болалар учун аталган. ‘”Саяҳат” китобида ҳикоялар, “Батир бала” китобида эса эртаклар жамланган.

Ёзувчи Бахадир Худайбергенов мутахассислиги бўйича бошқа соҳада бўлса ҳам, адабий китоблар ёзиб туради. Яқинда у “Билим” босмахонасидан “Ўқилмаған хат” (“Ўқилмаган хат”) номли китобини чоп эттирди. Китобдга повест, адабий танқид, сценарий ва ҳикоялар киритилган. Китобни Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбай Низанов қорақалпоқ тилига таржима қилган.

Таниқли журналист Арухан Турекеева “Билим” нашриётидан “Менин атам” (‘Менинг отам”) номли китобини чиқарди. Китобда болалар ҳаётидан олиб ёзилган ҳикоялар жой олган.

Нуроний Оразгул Қўшанованинг “Қўсиқларим – қанатим” (“Қўшиқларим – қанотим”) номли асари “Қарақалпақстан” нашриёти томонидан чоп этилди. Китобдаги қўшиқларда она меҳри, дунё гўзаллиги ва Ватан туйғулари гавдаланган.

Ёш ёзувчи Муслима Мамбетниязова “Билим” нашриётидан “Қалтадан шиққан шоже” (“Халтадан чиққан жўжа”) номли китобини чиқарди. Китобда болалар учун ҳикоялар ва эртаклар жой олган.

Бўлимлар