Соат 11:00. Қорақалпоғистонда 36 фозидан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун соат 6. 00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда, дея хабар берди Kun.uz

Соат 11 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 33 фоиздан ортиғи (6891577 киши) овоз берди.  Шундай қилиб,  «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига кўра Президент сайлови ўтган,  деб ҳисобланади. Сайлов жараёни давом этмоқда.  

Қорақалпоғистон Республикасида 1 миллион 153 минг 163 сайловчининг 416 минг 848 таси,  яъни 36, 15 фоизи овоз бериб бўлди.  

Бўлимлар