Беруний тумани "МИБ" "Озодлик"да чиққан материалга раддия билдирди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги “Дарахтларни қўпориб ташлаган МИБ ходимлари жазосиз қолмоқда” номли жойлаштирилган хабар юзасидан расмий маълумот.

  Мазкур хабарда, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи фуқаро фуқаролик ишлари бўйича Беруний тумани судининг 2017 йил
13 мартдаги ҳал қилув қарорига биноан Бюро ходимлари томонидан 67 метр пахса девор билан бирга кўп йиллик дарахтлар кесилганини, дарахтларнинг кесилишига сабабчи бўлган ходимларга чора кўрилмагани ҳақида маълум қилинган.

  Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 13.03.2017 йилги ҳал қилув қарорига асосанжавобгар А.Бабаниязова ҳисобидан Беруний тумани “Бирлик” МФЙ, Сирдарё тор кўчасидаги ер майдонидан эни 4.8 метр, узунлиги 10.6 метр жами 51 м2 бўлган темир чорбоғ, эни 1.9 метр узунлиги 67.9 метр бўлган пахса деворни буздириш ва ерни аввалги яроқли холатига келтириш тўғрисидаги ижро  ҳужжати Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувига 08.04.2017 йилда келиб тушган ҳамда қарор нусхалари томонларга юборилган.

  Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар А.Бабаниязовага ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажариш учун иҳтиёрий муддат берилган.        

Сўнгра, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 21.04.2017 йилда ажрим чиқарилиб, жавобгар А.Бабаниязованинг даъво аризаси юзасидан 13.03.2017 йилдаги ҳал қилув қарори ижроси вақтинча ижро этиш тўхтатилган.

Ушбу суднинг 16.05.2017 йилдаги ажримига кўра, 21.04.2017 йилдаги ажрими бекор қилиниб, ижро ҳаракатлари давом эттириш кўрсатилган.

Бироқ, жавобгар А.Бабаниязова суд қарорининг ижросини ихтиёрий муддатда бажармаган.

Шундан сўнг, 19.08.2017 йилда бўлим давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, жами 67,9 м2 бўлган пахса девор буздирилиб, Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда бажарилганлиги учун ижро иши тамомланган.

Бундан ташқари, Беруний туман ҳокимлигининг 03.02.2018 йилдаги  Беруний туман ҳокимининг 163/1-сонли хати билан суднинг 13.03.2017 йилги ҳал қилув қарорида кўрсатилган пахса деворлар буздирилиб, лекин ер майдони олдинги келтирилмаганлиги сабабли, қайта ижро ҳаракатларини олиб бориш сўралган.

Ушбу хатга асосан, ижро иши юритувини тамомлаш ҳақидаги 19.08.2017 йилдаги қарори бекор қилиниб, ижро иши давом эттирилган ҳамда 2018 йил
8-9 февраль кунлари кўчанинг қизил чизиғидан йўл бўладиган ердаги ариқ тол-терак ҳокимликнинг махсус техникаси ёрдамида кўпорилиб, ҳудуд тозаланган ва ерни аввалги ҳолатига келтириш ишлари олиб борилган.

Ижро ҳужжати 26.02.2018 йилда ижро ҳужжатининг ижроси амалда бажарилган ва бу ҳақида тарафларга маълум қилинган.

Ушбу суд қарорининг ижросини таъминлаш даврида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

 

Мажбурий ижро бюроси

Бўлимлар