Қорақалпоғистонда қанча сайловчи овоз берди?

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайловдаги давомат бўйича навбатдаги маълумотларни тақдим этди.

Овоз беришлар тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди. Бу эса 2,5 миллион атрофидаги сайловчи сайлаш ҳуқуқидан фойдаланмаганини англатади.

Қорақалпоғистон Республикасидан 1 миллион 153 минг 163 сайловчидан, 1 миллион 3 минг 143 таси овоз берган. Бу 86,99 фоиз сайловчи ўз овози билан иштирок этганлигини англатади.

Фото: Kun.uz

Бўлимлар