Талабалар 20 декабрдан қишки таътилга чиқишлари мумкин

22 декабрь куни бўладиган сайловлар муносабати билан талабалар учун қишки таътил даври 20 декабрдан 6 январгача деб белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик гарчи “кутилмоқда” дегани билан (катта раҳбарлардан тасдиқ кутишаётган бўлса керак), лекин агар бундай ўзгариш аниқ бўлмаса, хабар эълон қилишмасди. Ўшанчун тайёргарликни бошлайверинг.

Ҳа, айтганча, талабаларга қишки таътилга кетиш даврида самолёт ва поездларга чегирмалар берилиши ҳам кутилмоқда. Шу сабабли билет олишда сал шошмай туринг.

Манба: @xushnudbek

Бўлимлар