Жўқорғи Кенгес Раиси яна бир чекка ҳудуд – «Мулик» ОФЙ аҳолиси билан учрашди

Жорий йил 14 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Тахтакўпир тумани “Мулик” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас бўғинига айланган ушбу тамойил халқимизнинг жамиятга, давлатга ишончини мустаҳкамлаш, том маънода ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Уйма-уй юриб, очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда фуқаролар асосан тиббий ва коммунал хизмат, йўл қурилиши, имтиёзли кредит ажратиш сингари масалаларда мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, атрофлича ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, республикамиз раҳбари учрашувда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган, уч нафар фарзанднинг онаси Мийўа Мамутованинг оиласига ташриф буюриб, мазкур хонадонга соғин сигир, газ плитаси, газ баллони ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Бундан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси туман ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ҳам мурожаатларини тинглади ва юзага келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига вазифалар белгилаб берди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан тадбиркорларга йўлланган мурожаатнинг мақсад ва мазмунига алоҳида эътибор қаратилди.

Барчамизга маълум, шу йилнинг 7 ноябрида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида республикамизнинг Бўзатов, Мўйноқ, Қўнғирот туманлари қаторида Тахтакўпир туманини ҳам чорвачиликка ихтисослаштириш белгиланган.  

Тадбирда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унинг республикамизда чорвачиликни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида батафсил сўз этилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган, аҳолиси асосан чорвачилик, деҳқончилик, паррандачилик, асаларичилик билан шуғулланадиган мазкур овул фуқаролар йиғини республикамизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланади.

Ўтган қисқа вақт мобайнида мазкур овул фуқарорлар йиғинида ҳам бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан “Обод қишлоқ” дастури доирасида мактабгача таълим, умумтаълим, спорт, тиббиёт объектларида реконструкция ишлари олиб борилди. Турор жойлар ва йўллар қайта таъмирланди. Бундан ташқари, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди. Янада 16-сонли мактаб жамоасига турли хил номдаги 200 та бадиий китоблар ҳамда спорт анжомлари совға эфтилди.

Бўлимлар