Қўнғиротда яроқсиз шим сотган сотувчи, истеъмолчининг пулини қайтариб беришга мажбур бўлди

Қўнғирот тумани истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига Кўкдарё ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Данияров Қадирбергендан ёзма равишда ариза келиб тушган, дея хабар бермоқда “Қўнират ҳақийқати” нашри.

Бу фуқаро ўз мурожаатида Қўнғирот тумани буюм бозорида жойлашган 259-сонли савдо дўконидан эркаклар шимини сотиб олганини, бироқ бу олинган шим яроқсиз бўлгани боис, эртасига бозорга бориб, шу савдо дўконидан бу шимни бошқасига алмаштириб беришини ёки пулини қайтариб беришини сўраганида, сотувчи қўполлик қилиб, бу турдаги эркаклар шими йўқ эканлигини айтиб, пулини қайтариб бермаганлигига норози эканлиги билдирилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мутахассислари томонидан мазкур савдо дўконида ўрганиш ишлари олиб борилди ва дўкон сотувчисига “истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги қонуннинг 18-моддасига асосланиб, истеъмолчи яроқли ва сифатли озиқ-овқат товарини сотиб олган кундан бошлаб 10 кун ичида шу товарни сотиб олган жойда сотувчидан уни худди шундай маҳсулотга алмаштириб олишга, бундай маҳсулот бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли эканлиги тушинтирилди. 

Истеъмолчи Қ.Данияровга сотиб олинган эркаклар шимининг пули қайтариб берилиб, ҳуқуқи тикланди. 

Бўлимлар