Инвестицион форумда 300 миллион доллардан ортиқ меморандумлар имзоланди

Аввал хабар қилинганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида икки кундан буён давом этаётган Халқаро ивестицион форумнинг якунларига бағишланган, яъни ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадидаги меморандумларни имзолаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Б.Хабибуллаев, Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликари, турли давлатлардан ташриф буюрган инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур маросимда Жонубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Покистон, Қозоғистон каби давлатлар инвесторлари билан Нукус шаҳри ва Беруний, Тахиатош, Чимбой, Бўзатов, Тахтакўпир ҳамда Нукус туманлари мисолида жами 313 миллион АҚШ доларига тенг миқдордаги инвестицион меморандумлар имзоланди.

Хусусан, келгусида Нукус шаҳрида алюмин маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Беруний туманида цемент ишлаб чиқариш, Бўзатов ва Тахтакўпир туманларида чарвочилик соҳасидаги лойиҳалар, Тахиатош туманида қизилмия илдизини қайта ишлаш, Нукус туманида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш каби ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳалар амага оширилади.
 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахброт хизмати

Бўлимлар