Кегейлида “Бритт” лақабли ит жиноятни фош этди

6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Кегайли туманининг “Атқуба” ОФЙ ҳудудида яшовчи якка тадбиркор Я.Исметуллаевга тегишли бўлган дўконидан номаълум шахслар 316 минг сўм пулини ўғирлаб кетишган, дея хабар бермоқда “Тинишлиқ сақшиси” газетаси.

Бу вазият бўйича олиб борилган қидирув тадбирларида ички ишлар бўлимининг вақтинча қамоқхонасининг Кинология хизматидаги “Бритт” лақабли хизмат ити ҳам қатнашди.

Олиб борилган қидирув-сўраштирув ишлари натижасида, бу жиноятни шу ОФЙда яшовчи фуқаро ишлагани аниқланди. Бу жиноят фош этилишида “Бритт”нинг ҳиссаси ҳам баланд бўлди.

Бўлимлар