Сайловларда аёлларнинг тутган ўрни юқори

Бугунги кунда давлатимиз томонидан  аёлларнинг жамиятимиздаги тутган ролини кучайтириш, изчил олиб борилаётган ислоҳотлар ва жамиятимизнинг кундалик турмушида  уларнинг фаоллигини ошириш бўйича  натийжали  ишлар  амалга  оширилиб келинмоқда.  

Барчамизга маълум, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаол бўлиши муҳим эканини “Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини, Ўзбекистон эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссасини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” деган сўзлари билан изоҳладилар ва бир қатор нутқларида барча ижтимоий-сиёсий жараёнларда ҳар бир аёл кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчига айланмоғи лозимлигини, ҳатто  юртимизда аёллар учун белгиланган 30 фоизлик квотани  50 фоизгача кўтариш мақсадга мувофиқ эканини ҳам таъкидладилар.

Бу борада Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам партия томонидан кўрсатилаётган номзодларнинг сифат таркибида партия электорати (тадбиркор ва фермерлар 55-60 фоизни) ва ёшлар ҳамда аёллар квоталарига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 8 округ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 65 округ, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 425 округ ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 622 та сайлов участкалари ташкил қилиниб, унда 1 миллион 129 минг 767 сайловчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. 

Бугунги кунда  Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 30 фоизлик квотани сақлаган ҳолда номзод аёллар тавсия қилинди.

Қолаверса бу йилги сайловлар тубдан фарқ қилиниб, янги Сайлов кодекси асосида  “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилади.

Бундан ташқари партиянинг сайловолди дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши айнан хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар, шунингдек аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа тоифалари, энг аввало ёшларни ишга жойлаштиришда янги усуллардан фойдаланиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, реал иш ҳақининг барқарор ўсишига кўмакалшувчи солиқ сиёсатини амалга ошириш, жамиятдаги муаммоларга тадбиркорлик орқали ечим топишнинг самарали усули сифатида “ижтимоий тадбиркорлик”ни қўллаб-қувватлаш, уни ривожлантириш концепциясини қабул қилиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, суғурта соҳасини ривожлантириш ва аҳоли соғлигини суғурталаш тизимини жорий этиш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларни дунёдаги илғор талаблар даражасига олиб чиқиш, касалланиш кўрсаткичларини пасайтириш ва аҳолининг узоқ умр кўришини таъминлашга йўналтирилган “Ақлли тиббиёт” концепциясини жорий этиш каби масалалар акс этган.                  

Шу  ўринда  давлатимиз  тузилмасида  аёлларнинг  фаоллиги  ва жамият равнақи йўлида  уларнинг ҳам меҳнати ва  ижобий роли борлигини айтиб ўтиш жоиз ва керак бўлса баралла овозда бонг ўрмоқ ўринли. Ҳукуматимиз аёлларнинг жамиятимиздаги ўрнини белгилаш бўйича натийжали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бундан  ташқари, Ўзбекистоннинг аёллар ҳаракати тизими ғоят қўллаб-қувватланди, тузилмавий  жиҳатдан  кучайтирилди.  

Шунингдек, биз бутун халқаро ҳам жамият олдида узоқ йиллардан буён баҳсли бўлган Гендер тенглик борасидаги Қонунни қабул қилдик.

Бугун аёл ҳар бир соҳада  фаол,  ҳар бир соҳанинг ажралмас бир вакили. У меҳрибонлик ва поклик тимсоли сифатида жамиятимизнинг равнақи  йўлида  экин далаларида, ижтимоий соҳаларда, мактабларда, жамоат жойларида,  сиёсий  майдонларда  барча-барча  жавҳаларда  ўзининг ишчанлиги  ва  меҳнаткашлиги  билан  сермаҳсул иш олиб бормоқда.

Бироқ,  мана  шундай ўзгариш  ва  янгиланишлар палласида ҳам умумий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сиёсий партиялардан номзодлар кўрсатилишида аёлларга муносабат кескин ва кутилган даражада ижобий тарафга ўзгармаган. Бу ҳолни аёлларнинг мурожаатлари, ижтимоий тармоқлардаги  баъзи  норозиликлар  ҳамда  умумий кузатувларимиз, рақамли  кўрсаткичлар орқали  англаб турибмиз.

Демократик  юқори рухта ўтказилиши кутилаётган эртанги сайловларда  аёл  номзодлар ўзларининг том манода муносиб позициясини кўрсата оладилар ва халқ равнақи юлида сермаҳсул иш олиб бора олади.

Айтиб ўтиш ўринли, бугингу кунда сайлов рақобатчи партиялар, ўз ташаббусларини илгари сураётган кучлар, халқ манфаатларини ифода этган дастурларини ўз электоратига тақдим этаётган номзодлар курашидир.

Бироқ партиями,  аёл ёки эркакми сиёсий курашларда нақадар хилма-хил бўлмасинлар, улар Ўзбекистонимизнинг кучли давлатга айланиши, миллий  юксалиши  йўлида бир гулхан атрофидаги бир мақсадли одамлардир аслида.  Биз биргаликда катта кучмиз.

Давлатимизнинг дунё миқёсида ривожланган ва ривожланиб бораётган давлатлар  қаторида,  тенглар орасида тенг бўлишида ҳар бир фуқоро, майли эркак, майли аёл бўлсин ўз ҳиссамизни қўшишимиз шарт ва яна даркор.

Бугунги ахборот ҳуружи, маънавий ва мафкуравий хавфлар ортиб бораётган замонда давлатимизнинг ҳар томонлама кўчли бўлишида, давлатимиз жамиятида,  сиясий  ва  ижтимоий  турмишида аёлларнинг мурғақ қалби, уларнинг ўткир салоҳияти, кучли зеҳни ҳар томонлама давлатимиз равнақи йўлида аҳамиятли қарорларни қабул қилишда инсонпарварлик  ва меҳрибон халқимизнинг кўп йиллик қадриятларини ўзида  номоён эта олиши  асосий қурол вазифасини ўтай олади деб ишонамиз.

Биз,  аёлларнинг  жамиятдаги  ролини  ошириш  орқали меҳрибонлик ва ҳар жавҳада инсоний фазилатларни улуғлашни тарғиб қилмоқчимиз, уларнинг бағрикенглигини,  муҳаббатини  ва ислоҳатпарварлигини  кўрсатиб бермоқчимиз.  Бугун  биз ҳақиқий маънода халқ вакили бўла оладиган номзод аёлларнинг катта сиёсий майдонга кириб келиши давр эҳтиёжи эканини тан олишимиз керак.

Қолаверса,  ислоҳотларимизда устуворлик касб этган “Аёл ҳаётдан рози бўлиб,  яйраб-яшнаб  яшаши  керак” деган  кучли  ҳаётий  ғоянинг амалга  ошиши  учун  ҳам, аввало, аёл зотининг ўзи фаол бўлмоғи ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ж.Искендеров

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия фаоли 

Бўлимлар