Эндиликда яқин қариндошлар ишончномасиз автомашина бошқариши мумкин

Агар транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида яқин қариндошлар кўрсатилган бўлса, унда улар транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқара олади.
Яқин қариндошлар кимлар?
Жавоб: ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар.
Суғурта полисига яқин қариндошларни қандай қўшиш мумкин?
Жавоб: транспорт воситаси эгаси суғурта компанияларидан янгича шаклдаги суғурта полисида қариндошлик даражасини кўрсатишни талаб қилади.
Қандай ҳужжатлар керак?
Жавоб: суғурта компаниялари шунчаки суғурта полисига яқин қариндошларни ёзиб қўявермайди. Бунинг учун яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак. Масалан, эр-хотин учун никоҳ гувоҳномаси, ота-она, ака-укалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.
Суғуртада номи бўлса, яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатни ўзи билан олиб юриши шартмасми?
Жавоб: йўқ, шарт эмас. ДЙҲХХ органлари суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан ишончнома ёки қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилмайди.
Манба: @xushnudbek