Наманганлик ҳайдовчи Қўнғиротда ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда оламдан ўтди

Айни пайтда прокуратура наманганлик 31 ёшли Н.Хнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Насимжон Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида йўл патрул хизмати ходимлари билан жанжаллашиб қолгандан кейин сирли равишда оламдан ўтган, дея хабар бермоқда "Hordiq.uz"

Гувоҳларнинг айтишича, Н.Х бошқарувидаги машинани милиционерлар тўхтатган ва моторидан камчилик топиб жарима тўлашни талаб қила бошлаган. Бунга жавобан ҳайдовчи пастга тушиб уларни телефони ёрдамида видеога олишга тутинган. Милиционерлар телефонни тортиб олишга уринган. Аммо Н.Х телефонни бермаслик ниятида пиёда қоча бошлаган. Уни икки милиционер қува кетган. Уларнинг ортидан яна икки милиционер машинада йўлга тушган. Кейинчалик бир неча юз метр наридан Н.Хнинг қонга ботган мурдасини топишди.

Астағфирилло!!!

Бўлимлар