Қорақалпоғистонлик Шаҳзода Каримбоева "Ёш китобхон-2019" танловида "Spark" ютиб олди

«Ёш китобхон-2019» танловининг якуний  Ўзбекистон Республикаси босқичида 15-19 ёш тоифасидаги иштирокчилар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ӯқувчиси Шаҳзода Каримбоева мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Унга Президент совғаси - "Spark" машинаси берилди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.

Китоб инсонга маънавий озуқа бериш билан бирга, унинг онги, идроки, тафаккурини ривожлантиради. Шу боис ёшлар фаоллигини ошириш мақсадида мамлакатимизда китобхонликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор тадбирлар, анжуманлар, кўрик-танловлар ташкил қилинаётир. Натижада ёшлар ўртасида китоб мутолаасига қизиқиш тобора ортмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан китобхон ёшларни рағбатлантиришнинг янгича усули бугунги кунда барчани беҳад мамнун этмоқда.

Маълумот учун,   ӯтган йилги ''Ёш китобхон-2018'' танловининг якуний  Ўзбекистон Республикаси босқичида 10-14 ёш тоифасидаги 14 нафар  иштирокчилар орасида Шаҳзода Каримбоева 4 та шарт якунлари бўйича  2-ўринни олиб, компютер жамланмасига эга бўлган эди.

Бўлимлар