ДХМ Тахиатошда газ тармоғига улаш бўйича 100 га яқин оилага ёрдам берди

Сиз қаерда бўлсангиз, биз шу ерга бориб хизмат қиламиз!

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Найманкўл” ОФЙ ҳудудида 2012 йилда табиий газнинг босими етмаслиги сабабли табиий газдан узулган ва қишлоқ аҳли суюлтирилган газ балонидан шу кунгача фойдаланиб келишмоқда эди. Шу йил ушбу ҳудудда ётқизилган газ қувурлари қайта таъмирланиб ва аҳоли уйларига қайтадан табиий газ билан таъминланадиган бўлди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ушбу ҳудуд аҳолисининг муҳим эҳтиёж ва талабларини ҳисобга олиб, жойига чиққан ҳолда қисқа фурсат мобайнида 100 га яқин хонадонларни газ тармоғига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишди.

“Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан кўрсатилаётган бу каби эзгу ишлардан қишлоқ аҳли хурсанд бўлмоқда” – дейди Гарлыбай ота Нурымбетов

-Қишлоғимизга бу йил табий газ келишини эшитиб кўнглим тоғдек кўтарилган эди. Лекин, даладан ҳосилларни йиғиштириш ишлари билан банд бўлиб, шундоқ хонадонимнинг ён томонидан ўтиб турган газ қувуридан табий газни уйимга улаш бўйича ҳужжатлар тайёрлашни кейинга суриб келаётган эдим.

-Мана бугун Давлат хизматлари маркази ходимлари хонадонимга келиб мурожаатимни қабул қилишди ва газ тармоғига улаш бўйича техник шартларни қўлимга тутқазишди.

Марказ ходимлари томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликларидан    барча қишлоқ аҳли бирдек мамнун бўлди.

 

 

Бўлимлар