Ўзбекистон Президентлигига номзодлар қанча овоз олишди?

4 декабрь куни юртимизда ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов брифингда хабар берди.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 461 805 сайловчидан 17 951 667 нафари овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, "Миллий тикланиш" партиясидан номзод Сарвар Отамуратов 421 055 (2.35 фоиз) овоз, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 15 906 724 (88.61 фоиз) овоз, Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов 669 187 (3.73 фоиз) овоз ва "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров 619 972 (3.46 фоиз) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу брифингдан сўнг сиёсий партиялар номзодлари иштирокида брифинг ўтказилиши кутилмоқда.

Бўлимлар