Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Кегейлида сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг кўрсатмаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан 06.12.2019 йилда Кегейли тумани “Бахытлы” МФЙ ҳудудидаги 19-сонли мактабининг биносида, Кегейли тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилиб, жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 8 таси тегишли идоралар масъуллари билан ижобий ҳал этилди, 7 таси бўйича қўшимча текшириш ўтказиш учун мурожаат ижрога қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди ва қолган 6 таси бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида мурожаат этган кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий аҳволлари ҳам ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, кам таъминланган оила С.Турдимуратованинг уйи том қисми вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари ҳайрия ҳаракатлари натижасида шифер қилиниши таъминланди.

Бугунги кунда тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Бўлимлар