Халқимиз кутган “Nukus city” марказининг қурилиш ишлари бошланди

Жорий йилнинг 18-декабрь куни Нукус шаҳридаги “Nukus city” марказининг қурилиш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, қурилиш ташкилотларининг раҳбарлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 20 август кунидаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлари давомида мазкур йирик мажмуа лойиҳаси билан танишиб, ушбу замонавий марказни шаҳримизнинг энг гўзал ва файзли масканига айлантириш, бу ерда халқимиз ва хорижлик сайёҳлар, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш борасида қимматли тавсияларини берган эди.

Янги марказ “Дўстлик” каналининг бўйидаги сўлим майдонда барпо этилади. Мутахассислар таъкидлаганидек, дастлабки йили 7 қаватли 42 та хонадон жойлашган иккита турар жой, 16 қаватли 80 та хонадон жойлашган иккита турар жой қуриш режалаштирилган.

 

“Nukus city” 9 та “Лот”га бўлинган. Улар босқичма босқич амалга оширилади. Ҳозирда 3-лотнинг қурилиш ишлари бошланади.

 

 

“Nukus city”да бир неча кўп қаватли турар жойлар, меҳмонхоналар, дам олиш ва кўнгилочар масканлари, бизнес марказлари, банклар, савдо дўконлари қурилиши, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Шунингдек ушбу ҳудудда 413 та уйларнинг бузилиши кўзда тутилган.

 

 

Бугун нуронийларимизнинг эзгу ниятлари ва дуолари билан ушбу марказнинг дастлабки қурилиши - 7 ва 16 қаватли турар жойларнинг тамал тоши қўйилди. 

 

“Nukus city” лойихасига ўзгаришлар киритилиши ҳам мумкин.

Искандар Юсупов

Бўлимлар