Кегейлида ука акасининг ўлимига сабабчи бўлди (расмий маълумот)

2019 йил 17 декабрь куни соат 04:30лар чамасида Кегейли тумани “Жузимбағ” ОФЙ ҳудудида фуқаро Х.А. спиртли ичимлик ичган маст холида акаси К.Б. билан ўз аро жанжаллашиб, жанжал натижасида акаси К.Б.нинг юз қисмига мушти билан бир маротаба урган вақтда К.Б. бошининг энгса соҳаси билан ерга йиқилиб, ўзига келмасдан ҳодиса жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 17.12.2019 йил фуқаро Х.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бўлимлар