“Тўрткул”да шифокорлар пунктига 24 сўмлик сўмлик алтернатив қуёш фотоэлектрастанция ускунаси ўрнатилди

“Экосан” экология ва саломоатлик халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси тарафидан бир қатор ҳомийлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Яқинда ҳудудий ташкилот томонидан “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Тўрткул туманидаги “Жанбасқалъа” ОФЙ ҳудудида жойлашган марказлашган медицина бирлашмасига қарашли Қ.Нуримбетов номидаги қишлоқ шифокорлар пунктига 24 млн.сўмлик алтернатив қуёш фотоэлектрастанция ускунаси ўрнатиб берилди. 
Бу лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад, шифокорлар пунктидаги медицина ускуналар билан аппаратларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали ОФЙ ҳудудида яшовчи 6852 одамнинг саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар