Парламент сайлови натижалари эълон қилинди

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловлар натижаси эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150та сайлов округидан 128тасидан депутатлар сайланган.

Шулардан:
Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 43 нафар
«Миллий тикланиш» демократик партияси – 35 нафар
«Адолат» социал-демократик партияси – 21 нафар
Халқ демократик партияси – 18 нафар
Экологик партия – 11 нафар

МСК раисининг аниқлик киритишича, хориждаги сайловчиларни ҳам ҳисобга олганда умумий давомат 67,8 фоизни ташкил этган.

Бўлимлар