Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдаги аҳамияти

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида улар иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда судлар ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмларини белгилаш мақсадида 2017 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган.

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ушбу ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири судланган шахсларнинг озодликка чиққач, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиб, оиласи бағрида эмин-эркин ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган дастурларни ҳаётга тадбиқ этишдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ёшлар иттифоқи билан тузган Меморандумига асосан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланувчиларнинг озодликка чиқишига имкон берилиб, жамиятга фойдаси тегадиган меҳнат билан шуғулланиш шароити яратилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди раиси Ш.Шамамбетов Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейи ўқувчи ёшлари билан, судья И.Калниязов Нукус автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежи ўқувчи ёшлари билан, судья Д.Сражатдинов Тошкент давлат Аграр Университети Нукус филиали талаба ёшлари билан учрашиб, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми ҳақида ва ёшлар томонидан содир қилинган жиноятлар, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот бериб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир қилган ёшларни ҳисобга олиш, тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёрдамлашиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ёшларнинг яшаш тарзи ва одоб-аҳлоқига, бўш вақтларини самарали ўтказишга, уларни жамоат ишларига жалб қилишга катта эътибор беришга, оилалар, қўни-қўшнилар, яқин қариндошлар орасида юз бераётган можароларни қонуний йўллар билан тўғри ҳал қилиниши учун тегишли тушунтиришлар беришга, ёшлар билан ўтказилаётган тарбиявий ишларни лозим даражада олиб боришга, ёшлар билан доимий равишда уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарбиявий ишлар олиб борилиши зарурлигига эътибор қаратди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Нукус шаҳар суди судья

ёрдамчиси:-    Б.Даулетов

Бўлимлар