Нукусда «Мен обод юрт фарзандиман» деб номланган кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.

 

“Мен обод юрт фарзандиман” деб номланган кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган тасвирий санъат мактаби ҳамда Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан яратилган 70 га яқин картина намойиш этилмоқда.

Ёш рассомларнинг манзара, графика жанрларидаги асарлари ва сопол буюмлари, муайян мавзулардаги композициялари томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Айниқса, Р.Абдумуратовнинг “Бувим”, Ж.Айдарбоевнинг “Қиш манзараси”, Р.Абдуллаевнинг “Қиш кўриниши”, А.Тангрибергановнинг “Куз”, “Этюд”, А.Айтмуратовнинг “Табиат манзараси”, Г.Худойназарованинг “Табиат муҳофазаси”, О.Губенованинг “Пахтакорлар”, Р.Каукешовнинг “Овулдаги уй”, Э.Исаматдиновнинг “Қиш мавсуми” каби картиналари тасвирий санъат ихлосмандлари эътиборини тортмоқда. О.Губенова, А.Сармина, Г.Атаубоева, Ш.Сотимбоев сингари ёш кулоллар яратган чинни композициялар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Бўлимлар