Тўрткўлда болажонларга Президент совғалари топширилди

Тўрткўл тумани марказий кўчасида  қад ростлаган чиройли арча атрофида 29-декабрь куни болажонларимизнинг шўх куй ва қўшиқлари янгради. Шодон рақслар барчанинг байрам кайфиятига улуш қўшди.

Негаки, бугун «Президент арчаси» байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Я.Бабаджанов кириш сўзи билан очиб берар экан, барчани янги йил байрами билан табриклади. 

Байрам тадбирида тумандаги 24 нафар  болалаларга Президент совғаси улашилди.

Шунингдек, байрам арафасида  махсус  ёрдамчи мактабда, санаторий мактаб интернатида ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларига, жами  500 нафарга яқин  болажонларга совғалар улашилди.

Президент арчасида тумандаги боғча тарбияланувчилари, умумтаълим мактабларининг иқтидорли ёшлари, мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз итеъдодларини намоён қилдилар.

Тадбирда тумандаги тегишли ташкилот вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари  қатнашдилар.

Манба: "turtkulhokim.uz"
 

Бўлимлар