МИБ Хўжайлидаги меҳрибонлик уйига байрам совғаларини улашди

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Хўжайли тумани 1-сонли меҳрибонлик уйига бориб, тарбияланувчиларга янги йил байрами совғаларини туҳфа этишди.

Тадбирда, меҳрибонлик уйи директори, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ва Хўжайли тумани бўлими ходимлари болажонларни кириб келаётган янги йил билан табриклашди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари эса, ўзлари томонидан тайёрланган саҳналаштирилган томошалар, куй-қўшиқлар намойиш этиб даврага янада файз киритди.

Асосийси, бу каби тадбирлар ҳар йили ташкиллаштирилиб йилдан йилга жажи болажонларга байрам кайфияти улашиб келинмоқда.

Бўлимлар