Бўзатовлик ёшлар Мўйноқ туманига саёҳат қилишди

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг 3 сектор бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ташаббуси билан Бўзатов туманининг бир гуруҳ ёшларининг Мўйноқ туманига саёҳати ташкиллаштирилди.

Бу ерда, Бўзатовлик ёшлар, Мўйноқ туманида кейинги уч йилда бўй кўтарган иморатлари, туман ёшлари учун яратилган шароитлар билан бирга, кемалар қабристони ва Орол денгизи тарихи музейи билан, Орол денгизининг туман аҳолиси ҳаётида тутган ўрни ҳақида  яқиндан танишишди.

-Янги йил байрами олдидан бу саёҳат менга алоҳида совға бўлди бундан мен жуда хурсандман албатта, тенгдошларимга бу ерда кўрганларимни сўзлаб бераман, бизларга ушбу саёҳатни ташкиллаштирганликлари ўз миннатдорчилигимни билдираман: дейди, Бўзатов тумани 11-сонли мактаб ўқувчиси Нелуфар Ўразбоева.

Саёҳатчиларга вазирлик раҳбарияти томонидан нонушта ва тушлик овқатланишлари  ташкиллаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Бўлимлар