Мўйноқда ҚҚДУ талаба-ёшлари «Қувноқлар ва зукколар» концерт дастурини қўйиб берди

Жорий йилнинг 9-январь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Ж.Ходжаев вилоят ҳокимининг Мўйноқ ёшларига юборган совғалари билан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига етиб келди.

Уларни Қорақалпоғистон Республикасининг барча фаол ёшлари қаторида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг талаба-ёшлари нон-туз билан кутиб олишди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Ж.Ходжаев ва бошқалар муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Мўйноқда амалга оширалаётган кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш-ободанлаштириш ишлари, шунингдек, Орол денгизининг қуриган ултонидаги амалга оширалаётган ишлар ҳақида гапириб ўтдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг талаба-ёшлари томонидан Муйноқ туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида муйноқлик ёшлар учун концерт дастурини қўйиб бердилар.

Тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Баҳодир Шермуҳаммадов ва бошқалар мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларга ўз интилиш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшишлари учун яратилган имконият - юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий устувор мақсадларидан эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Қорақалпоқ давлат университетининг «Ҳурлиман» халқ ансамбли, университет «Қувноқлар ва зукколар» жамоаси ва истидодли талаба-ёшларининг ижросидаги концерт дастури Мўйноқ ёшларига қўйиб берилди.  концерт  дастуридаги жўшқин қўшиқлар ва бир биридан чиройли рақслар ҳамда қизиқарли саҳна кўринишлари  Мўйнақ аҳолиси ва ёшларида катта таассуротлар қолдирди.

Мурғак қалбларни кичиклигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган турли тадбир ва семинарлар келажакда ўз самарасини беради. Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган  ушбу тадбир негизида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар борлиги шубҳасиз.

Отабек  Рахимбаев,
Қорақалпоқ давлат университети  
География ва табиий ресурслар факултети 
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси.

Бўлимлар