Солиқ кодексидаги янгиликлар кенг тағиб қилинмоқда

Маълумки, 2019 йил 30 декабрь куни янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши солиқ тизимида тубдан ўзгаришларни бошлаб берди ва ушбу ўзгаришлар жорий йил бошидан амалга татбиқ этилмоқда.

Юртимиз бўйлаб солиқ соҳаси ходимлари томонидан барча солиқ тўловчиларга, айниқса тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ҳисобчиларига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.

Навбатдаги учрашув Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигида Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлари билан ўтказилди.

Учрашув давомида Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари томонидан  иқтисод йўналишида таълим олаётган ёшлар ҳамда уларга билим бераётган профессор-ўқитувчиларга солиқ тизимидаги янгиликлар, ўзгаришлар, солиқ солиш тартиблари, солиқ туралари, ҳисобот шакллари, текшириш турлари ҳақида маълумот бердилар.

Тадбир  қизғин мулоқот шаклида, кўтаринки руҳда давом этди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар