“Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нукус шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, ҳудудий ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари М.Ерниязов ҳарбий оркестр садолари остида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйди.

Шунингдек, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вазирликлар, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари номидан гулчамбарлар қўйилди.

Шундан сўнг, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли чегара аскарлари, таълим муассасалари ёшлари саф тортиб тантанали юриб ўтди.

Бўлимлар