Берунийда 28 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таминланди

“Экосан” экология ва саломоатлик халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси тарафидан бир қатор ҳомийлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Беруний тумани марказида “Беруний” ва “Халқлар дўстлиги“ кўчаларидаги 4 км. оралиқдаги сув тармоқларида реконструкция ишлари олиб борилиб, уни амалга оширишга 71,1 млн.сўм маблағ ажратилди. Натижада “Амир Темур”, “Гулистон”, “Хоразм”, “Навоий”, “Жайҳун”, “Дўстлик” ва “Бунёдкор” маҳалла фуқоролар йиғинида яшовчи 28 мингдан ортиқ аҳоли  тоза ичимлик суви билан таминланди. Бу ҳақда “Экосан” экология ва саломоатлик халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси ташкилотининг директори Нурлибек Мирзамуратов Қорақалпоғистон ахборот агентлигига хабар берган.

Бўлимлар