ДХМ Хӯжайли тумани бўлими Меҳрибонлик уйида семинар ташкил қилди

21 январь куни Хӯжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи хузуридаги Ёшлар тадбиркорлигинии қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Хўжайли тумани, тадбиркорлардан “Султанзар” ОК рахбари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қармоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий химоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4185-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 январь куни Хўжайли тумани 1-сонли Мехрибонлик уйи тарбияланётган болалар учун “Тадбиркорлик нима ва уни бошлаш бўйича мавжуд имкониятлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун нимадан бошлаш каби саволларга Хӯжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи хузуридаги Ёшлар тадбиркорлигинии қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари батафсил ва аниқ тушунчалар бериб ўтди.

             Хужайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2017 йил 12декабрдаги Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида шунинг билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қароридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида  батафсил ва аниқ тушунчалар берилди.

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Хўжайли тумани филиали бош мутахассиси А.Маратов ва “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Нукус шаҳри филиали бош мутахассиси И.Каримовлар Президентимизнинг
“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида 2018 йил 27 июнь кунги
ПФ-5466-сонли Фармони хақида ва бугунги кунда ёшларга кўплаб имкониятлар  яратилган бўлиб, уларнинг ўқиши, илм олиши, шу билан биргаликда бизнес ғояларини амалга ошириши учун имтиёзли кредитлар ва тадбиркорлик бизнес ғоялар бўйича ёшларга кенг тушунчалар бериб ўтди.

Бизнес семинар давомида мехрибонлик уйи тарбияланаётган ёшларга ўзларини қизиктирган саволларини беришди ва тегишли ташкилот мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Семинар якунида Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларига қизиқчи ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури қўйиб берилди ҳәмда уларга ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

 

Хӯжайли тумани Давлат хизматлари маркази

Бўлимлар