Биз фақат "Пешеход" чизиғини қорага бўяшни сўрамадик. Бизда бошланган ишлар охиригача етмай қоладими? Демак "NUKUS CITY" ҳам охиригача етмайдими?

Нукусдаги энг катта чорраҳа Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон шох кўчалари кесишмаси ҳақидаги мурожаат ҳали ҳамон тўлиғи билан ишланмади. Қурилиш бошланганига 1 йилу 1 ойдан ўтди. Бизда бошланган ишлар охиригача етмай қоладими? Ундай бўлса "NUKUS CITY" ҳам охиригача етмайдими?

Бизга ишладик дея расмларни жўнатишди. Биз фақат "Пешеход" чизиғини қорага бўяшни сўрамадик. У ердаги муаммо фақатгина "Пешеход" эмас.

Муаммолар қуйидагича.

1) 1 та жойда 2 та "Пешеход" чизиқлари бўлиши керакми? Майли у "Чала чулпа" бўялди.

(Олдинги ҳолати)

(Ҳозирги ҳолати)

2) Йўллар асфальт қилиниб, яна қазилиб, яна чала кўмилиб қуйилиши керакми? Чала кўмилган ерни ишладик дея расм жўнатишди.

Фақат асфальт қолдиқлари билан кўмилишини эмас асфальт қилинишини сўрадик.

(Олдинги ҳолати)

(Ҳозирги ҳолати)

3) Пиёдалар юрувчи "Тратуар" бручаткалари бузилиб, охиригача ишланмай қолиши керакми? 

(Олдинги ҳолати)

(Ҳозирги ҳолати)

Бу чала ишланган чорраҳа качон тўлиғи билан ишга тушади, қурилиши якунланади?   


П/с:Хурматли маьсул ҳодимлар. Ёзилган маълумотлар шунчаки тўқиб ёзилгани йўқ. Ҳеч бир маъсул ходим ёки раҳбарга ҳусуматимиз ҳам йўқ.

Искандар Юсупов

 

Бўлимлар