Тўрткўлда 124,5 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Е. ўз уйида қўлбола усулда “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган, шунингдек, ушбу яширин цехда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг манбасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида, тумандаги Навоий ОФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро А.Ю.нинг уйидан умумий қиймати 124,5 млн. сўмлик 10 тонна 260 литр этил спирт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Бўлимлар