Коронавируснинг давоси топилганга ўхшайди!

Таиландлик шифокорлар янги аниқланган коронавирус билан курашишнинг янгича усулини ўйлаб топишди. Улар оддий антивирус препаратларни ОИЦ терапиясида қўлланиладиган дорилар билан аралаштиришди. Бу ҳақда Рейтер халқаро агентлиги мухбири хабар қилмоқда.

Даволашнинг янги усули

Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бундай коктейл истеъмолидан кейин, ҳатто, оғир беморларнинг ҳам аҳволи 48 соат ичида яхшиланган.

Даволанишнинг ушбу янгича усули Бангкок шифохоналаридан бирида синаб кўрилди. Шундан кейин бир нечта беморлар аҳволи ўнгланган. Айрим беморлардан бирида эса аллергия реаксиялари пайдо бўлган бўлса ҳам шифокорларнинг айтишича, уларнинг аҳволи сезиларли яхшиланган.

Даволаш формуласи ОИЦга қарши терапияда қўлланиладиган лопинавир ва ритонавир дориларининг катта дозадаги вирусга қарши оселтамивир препарати билан комбинациялашувчидан иборат. Коронавирусни даволашда бу усулни қўллаш амалиётда ҳали янги эмас. Ўтган ҳафта Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳам лопинавирус ва ритонавирусни қўллаш таклифи берилган эди.

Қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши керак

“Биз халқаро қабул қилинган амалиётларга амал қилдик. Бизнинг шифокорлар дорилардан бирининг дозасини оширишди" деб изоҳ келтиради Таиланд Соғлиқни сақлаш хизмати департаментининг директори Сомсак Аккслим.
 
Бангкок шифохонаси пулмонологи Криангска Антипорнванич эса ушбу воситани коронавирусга қарши деб топиш учун яна керакли тадқиқотларни ўтказиш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Янги даво аҳволи оғир беморларгагина қўлланилади

Таиланднинг ўзида коронавирусдан зарарланган 19 та ҳолат рўйхатга олинган. Беморлардан саккиз нафари бутунлай соғайиб, шифохонадан чиқиб кетишган. Қолган 11 нафари эса шифокор назоратида турибди. “Ҳозирча топилган янги даво усулини ҳамма беморларга бирдек қўллашга эрта. Уни аҳволи оғир беморларгагина қўллаш мумкин", дейди Аккслим.

Манба: "Xabardor.uz"

Бўлимлар