Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 28-шт буйруғига асосан, Юсупов Сардор  Еркабаевич Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 1986 йили Беруний туманида туғилган. 2005 йили Тошкент молия-иқтисод коллежини, 2011 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Солиқ соҳасидаги меҳнат йўлини 2011 йили Беруний тумани давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат шўъбаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлашдан бошлаган. Фаолияти давомида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари, инспекция бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи,  Беруний тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.   

 Янги лавозимга тайинлангунга қадар  Юсупов Сардор Еркабаевич Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар