Божхоначилар XIX асрда зарб этилган қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди

Божхона органлари томонидан маданий бойликларни яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Нукус халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқарога тегишли бўлган қора рангли сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган IX асрнинг II ярмида Хоразмда зарб этилган Қўнғиротлар сулоласи даврига тегишли 10 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар