Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессияси бўлиб ўтди

8-февраль куни халқ депутатлари Қўнғирот тумани кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди ва туман ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Халмуратов Қаллибек Жолдасбаевичнинг номзодини таклиф этди.

Номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.

Сессияда Қ.Халмуратов Қўнғирот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб тасдиқланди ва ўзининг бор билим ва тажрибасини туманни ҳар томонлама ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга сарфлашини таъкидлади.

Маълумот учун, Қ.Халмуратов ўтган йиллар мобайнида Қораўзак тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти бошлиғи вазифасини бажарувчи, Кегейли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш стратегиялари масалалари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ва бошқа масъул лавозимларда фаолият юритган.

М.Ҳабибуллаев олган суратлар

 

 

Бўлимлар