Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бекчанов Халмурза Турсынбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Халмурза Бекчанов 1971 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида таваллуд топган.

У 1994 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш иститутини тамомлаган.
2000 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетинининг сиртқи бўлимини тамомлаган.
2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси қайта тайёрлаш курсида таҳсил олган.

Халмурза Бекчанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар масалалари қўмитаси раиси бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар