Нукусдаги 37-сонли мактабда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Мана бир ҳафтадирки 9-февраль ва 14-февраль кунлари мамлакатимизда шеърият анжуманлари, нафис мажлислар давом этмоқда. 

Халқимиз миллатимиз ифтихори, маънавиятимиз порлоқ қуёши, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийга ҳамда улуғ шоир ва буюк саркарда, мардлик ва матонатда тенгсиз, элпарвар Мирзо Бобурга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Халқ даҳосига айланган буюк бобокалонларимизга бундай этибор ва эҳтиром албатта, истиқлолнинг бетимсол имконияти десак тўғри бўлади. 

Шунингдек буюк боболаримиз туғилган кунига бағишлаб "Буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларимиз" мавзусида Нукус шаҳридаги 37-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг ўзбек тили ўқитувчиси Атабаева Сайёра 5-синф ўқувчилари билан биргаликда тадбир ўтказди. 

Тадбирда 5-синф ўқувчилари Худайбергенова Шахзода, Бобаназарова Зийвар, Қарабаева Нилуфар, Мамутова Сайёралар боболаримизнинг ғазалларини мумтоз мусиқалар садоси остида айтишди. Тадбир охирида боболаримизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида савол-жавоб бўлди. 

Боболаримиз бизнинг фахримиз, ғуруримиздир. Уларнинг меросини ўрганиш бизнинг бурчимиздир.

Бўлимлар