Ѳзбекстан Республикасы Конституциясының «Қарақалпақстан Республикасы»на арналған статьялары ҳәм оларға киргизилип атырған өзгерислер

Әмелдеги конституция

XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси

70-модда.
Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.

71-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.

72-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.

73-модда.
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.

74-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.

75-модда.
Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.

Усыныс етилип атырған конституция жойбары

70 ва 71-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«70-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатланади. 

71-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга. 
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид бўлиши мумкин эмас»; 

34) 72-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
«Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги Ўзбекистон Республикасининг ягона ҳуқуқий тизимига киради ва у Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг таркибий қисмидир»; 

35) 74 ва 75-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«74-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ўз ҳудудида қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунларига, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига мувофиқ амалга оширади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахсидир. 

75-модда. Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, инновацион жиҳатдан ҳар томонлама ривожланиши учун зарур молиявий, моддий, ташкилий-техник ва бошқа шарт-шароитларни яратади. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти олий органларида ўз вакилларига эга бўлади»; 

36) 77-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин: 
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати айни бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас».

Makan.uz



Бўлимлар