Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда дея баҳоланмоқда

Коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда дея баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажаларини олмоқда.

Kun.uz сайтининг хабар беришича, ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда. Дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

“Мазкур институт раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши – пневмония аломатлари кузатиляпти. 

Н.Отабековнинг айтишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарида ҳаммаси бўлиб 20 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирларини ўтаяпти. Улар тиббий кузатувга олинган”.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб яни, 2020 йил 25 март соат 9:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус касаллигини юқтириб олган фуқаролар сони 55 нафарни ташкил этди. 

Искандар Юсупов

Бўлимлар