Қўнғиротда 1000 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик мажмуаси қурилмоқда

2019 йилнинг 28 декабрь куни Қўнғирот туманида Қутлимурод Панаев қураётган чорвачилик кооперациясининг тамал тоши қўйилган эди. Хўш, хозирда қурилиш жараёони қандай кетмоқда? 

Замонавий чорвачилик комплексини ишга туширишдан мақсад, чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади. Бу эса халқимизнинг фаровонлигини, дастурхони тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади. Асосан мана шу мажмуага олиб келинадиган 1000 бош қорамоллар Австрия ва Германиядан олиб келинади.

Қорақалпоғистонда чорвачиликни ҳақиқий даромад манбайига айлантирмоқчи бўлган тадбиркорларни янада кўпайтиришимиз керак, дейди Қутлимурод Панаев.

Шунингдек, ушбу чорвачилик мажмуаси Қорақалпоғистонда қурилаётган энг йирик мажмуадир. Мажмуа 2020 йилнинг май ойи ўрталарида фойдаланишга топширилиши керак эди. Аммо, хозирда юртимизда карантин шароити бўлганлиги сабаб мажмуанинг топширилиши июн ойига кечиктирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мажуанинг умумий майдони 35,2 гектар бўлиб, ҳар бири 100 бошдан жами 1000 бош қорамол боқишга мўлжалланган 10 та молхона (ангар)ни, 2 та бўрдоқчилик молхонаси, 2 та 500 бош қорамолга мўлжалланган силос майдончаси, 3 та сут цехи, 1 та ўқув маркази ва меҳмонхонани ўз ичига олади. 

Искандар Юсупов

Бўлимлар